Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 30/10/2017 “Асака” банк жами активлари 22,66 трлн. сўмдан ортиб кетди
“Асака” банк жами активлари 22,66 трлн. сўмдан ортиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 1 октябрь ҳолатига “Асака” банкининг жами активлари 22 661,5 млрд.сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 871,9 млрд.сўмга ўсди.

Банк жами капиталини 775,3 млрд.сўмга ўсишига эришилди ва 1 752,3 млрд.сўмга етказилди.

Банк мунтазам равишда ўз таркибий тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мамлакатимиз молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда банкнинг тармоқ тизими республикамизнинг бутун ҳудудини қамраб олган бўлиб, 26 та филиал, 83 та мини банк, 192 та чакана банк хизматлари кўрсатувчи шаҳобчалар орқали аҳоли ва хўжалик юритувчи субйектларга барча турдаги юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Банк Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг