Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Банк жами капиталини 135,5 млрд.сўмга ўсишига эришилди ва 1091,2 млрд.сўмга етказилди.
Банк мунтазам равишда ўз таркибий тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мамлакатимиз молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда банкнинг тармоқ тизими республикамизнинг бутун ҳудудини қамраб олган бўлиб, 26 та филиал, 83 та мини банк, 246 та чакана банк хизматлари кўрсатувчи шаҳобчалар орқали аҳоли ва хўжалик юритувчи субйектларга барча турдаги юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
2017 йил 1 апрель ҳолатига республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 6221,3 млрд.сўмни ташкил қилди.