Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 22/04/2022 АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университети биргаликда 2022 йилги Ер кунини нишонлади
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университети биргаликда 2022 йилги Ер кунини нишонлади

Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университети (ТДАУ) билан ҳамкорликда "Ер кунини" нишонлаш маросимини ўтказди. Тошкент давлат аграр университети (ТДAУ) проректори Алишер Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири маслахатчиси Алишер Шукуров, ТДAУ талабалари ва ҳодимлари билан биргаликда “Талабаларнинг экологик танлови” ғолибларини тақдирлаш ва 2022 йилги “Ер кунини” нишонлашга бағишланган дарахт экиш маросимида қатнашиш мақсадида AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум ва USAID миссияси директори Микаела Мередит ТДAУга ташриф буюришди.

 

 “Биз бугун дунё аҳолиси қаршисида турган экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаш учун бу ерга йиғилдик. Айтиб ўтиш жоизки, биз иқлим ўзгаришига қарши ҳозирданоқ ҳаракат қилишимиз керак ва бу жараёнга ёшларни жалб қилиш жуда муҳим. ТДAУ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун келажак етакчиларини тайёрламоқда ва бу ёшлар инновацион ёндашувлар ва барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий этувчилари бўлади”, - деди AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм.

2022 йил март ойида USAIDнинг Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ТДAУ билан ҳамкорликда Бутунжаҳон Ер кунига бағишланган талабаларнинг экологик лойиҳалари танлови эълон қилинди. Танлов ғолиблари- ТДАУ нинг доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификация ва стандартизация йўналишида таҳсил олаётган Гулҳаё Яхшибекова, Нозима Aбдусаломова ва Шоҳрух Тўхтасиновлар ТДAУ талабалар шаҳарчаси атрофидаги дарахтларни рўйхатга олиш учун “QR code“ тизимини жорий қилиш лойиҳасини таклиф қилишди. Университет ҳудудида жойлашган дарахтларини QR код билан белгилаш, муайян дарахт навлари ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва онлайн ахборот базасини яратиш орқали уларнинг ҳимоясини таъминлайди.

“Аёллар, ёшлар ва бошқаларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш имкониятларини кенгайтириш иқлим инқирозини муваффақиятли ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга” - деди USAID миссияси директори Микаела Мередит. “Танлов доирасидаги рақобат талабаларга танқидий фикрлашига туртки бергани ва уларни экологик барқарор ечимлар ҳақида ўйлашга ундаганидан хурсандмиз. “Глобал фикрла, маҳаллий ҳаракат қил!” фалсафасига амал қилган ҳолда, ушбу амалий ечимлар авввал университет худудида, сўнгра эса Ўзбекистондаги экологик муаммоларни ҳал қилишда бутун мамлакат бўйлаб жорий этилиши мумкин”- деб қўшимча қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг