Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 02/08/2016 АҚШ ва МО ташқи ишлар вазирлари хавфсизлик ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилишади
АҚШ ва МО ташқи ишлар вазирлари хавфсизлик ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари 3-август куни хавфсизлик, иқтисодиёт, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ҳамда инсонпарварлик масалаларини муҳокама қилишади. Бу ҳақда АҚШ давлоат департаменти матбуот хизмати хабар беради.

Давлат департаментининг қайд этишича, АҚШ ва Марказий Осиёнинг 5 та мамлакати ташқи ишлар вазирлари 2015-йилнинг ноябрь ойида Самарқандда таклиф қилинган лойиҳаларнинг ижросини ҳам муҳокама қилишади.

C5+1 формати 2015-йилда ташкил этилган. Сентябрь ойида Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказди. Ноябрь ойида АҚШ ва Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Самарқандда учрашув ўтказишди ва Самарқанд декларациясини қабул қилишди.

Вашингтонда ўтказиладиган навбатдаги учрашув ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Марказий Осиёга қилган тарихий ташриф давомида Самарқандда бошланган музокараларнинг узвий давоми бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг