Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/07/2018 АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистон МОда сил касаллигини текширишни кучайтириш мақсадида тажриба алмашмоқдалар
АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистон МОда сил касаллигини текширишни кучайтириш мақсадида тажриба алмашмоқдалар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон сил касаллиги (СК) лабораториялари мутахассислари АҚШ ҳомийлигида Қозоғистонга уюштирилган ўқув сафаидан қайтдилар. Мазкур сафар давомида улар Қозоғистонинг Миллий сил касаллиги ва пульмонология маркази ҳамда Олма-ота ва Остонадаги ҳудудий лабораторияларга ташриф буюрдилар ва у ерда ўз ҳамкасблари билан учрашиб, СКга текшириш ҳамда лабораторияни бошқариш бўйича маълумотлар билан алмашдилар.

Америка Қўшма Штатлари ҳалокатли, аммо давоси мавжуд бўлган мазкур касалликка барҳам бериш борасида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликда ишлашга аҳд қилган. СКга барҳам бериш учун мақсадга йўналтирилган минтақавий ва глобал сайъ-ҳаракатлар талаб этилади ва бундай сайъ-ҳаракатлар мақбул равишда маълумот алмашиш ҳамда парваришни давом эттириш борасидаги миллатлараро СКни назорат қилиш механизмларига асосланган бўлишлари лозим. Ўқув сафари иштирокчилари томонидан олинган билмлар ва орттирилган кўникмалар СКнинг олдини олиш, уни аниқлаш ва даволаш борасида ҳар иккала давлатда ва бутун Марказий Осиё ҳудудида амалга оширилаётган фаолиятларни кучайтиришга ўз хиссасини қўшади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослашган фтизатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази сил касаллиги (СК) лабораториялари мутахассислари, шунингдек, Бухоро, Қарши, Навоий, Ургенчдаги ҳудудий лабораториялар вакиллари Америка Қўшма Штатлари Халқаро ривожланиш агентлиги (ЮСАИД)нинг Сил касаллигига қарши кураш (СКҚК) томонидан ташкил этилган ўқув сафарида иштирок этдилар. Ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий СКга қарши кураш дастурларининг таркибидаги устивор вазифлардан бўлиб, мазкур дастурлар СКнинг олдини олиш, ташҳис қилиш ҳамда даволаниш имкониятларини барчага тақдим этиш орқали СК юкини камайтиришга қаратилган. Сафар мобайдина Ўзбекистондаги лабораториялар мутахассислари АҚШда ишлаб чиқарилган GeneXpert® мосламасидан фойдаланган ҳолда ўз малакаларини янада чарҳлаш имконига эга бўлдилар. Мазкур мослама СКни тезкор ташҳис қилиш ва самарали даволаш услубини аниқлаш имконини беради. Ўзбекистон ва Қозоғистонлик ҳамкасблар СКни аниқлаш тестларининг аниқ бўлиши, лаборатория биоҳавфсизлиги ҳамда маълумотларни электрон киритиш ва алмашиш бўйича сифатни бошқариш борасида ҳам тажриба алмашдилар.

Америка Қўшма Штатлари ўзининг умумий қиймати 7,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган Сил касаллигига қарши курашишга қаратилган 5 йиллик дастури орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Сил касаллигини олдини олиш миллий дастурини амалга оширишда кўмаклашмоқда. Мазкур дастурнинг асосий мақсади Ўзбекистонда сил касаллиги юкини камайтириш ва касалликнинг кўп дори-дармонларга турғун шаклларини олдини олишдан иборат. Дастур соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш мақсадида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни такомиллаштириш, шунингдек, сил касаллигини диагностикаси ва даволашдан фойдаланишни кенгайтириш билан боғлиқ бўлган кўплаб тадбирларни ўз ичига олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг