АҚШ муваққат ишлар вакили билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 20-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Шататларининг Муваққат ишлар вакили Лесли Вигери билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг айрим масалалари ҳамда ўзаро қизиқиш касб этган бошқа мавзулар юзасидан фикр алмашилди.