Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 15/07/2016 АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачилигига юк машиналарини етказиб берди
АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачилигига юк машиналарини етказиб берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 12-июль сешанба куни, АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига олтита «MAN» русумли юк машиналарини етказиб берди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси хабар беради.

Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган бўлиб, улар чегарачилар автопаркини янада кенгайтиради.

Ўтган йили АҚШ Марказий қўмондонлиги йигирмата худди шундай юк машиналарини Ўзбекистон ичида фойдаланиш учун чегарачиларга етказиб берганди. Бу таъминот Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги давомий ҳамкорликнинг бир қисмидир.

Шунингдек, у Қўшма Штатларнинг Ўзбекистон чегара хавфсизлигини қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг