Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 10/05/2019 АҚШ илк бор Шимолий Корея кемасини ҳибсга олди
AQSH ilk bor Shimoliy Koreya kemasini hibsga oldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – АҚШ Шимолий Кореянинг кемасини Пхеньянга қарши санкцияларни бузганлик гумони билан ҳибсга олди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги хабарига таянган ҳолда Kun.uz маълум қилмоқда.

Wise Honest кемаси Шимолий Кореядан кўмир ташиш учун қўлланган. Шимолий Кореядан кўмир ташилиши БМТ ва АҚШ санкциялари остига тушган.

Бу АҚШ санкцияларни бузгани учун Шимолий Корея кемасини ушлаган биринчи ҳолдир. Маълум қилинишича, АҚШ банклари кеманинг таъмирланишини молиялаштиришганда санкцияларни атайин бузишмаган.

Кеманинг мусодара қилиниши ҳақида ариза Манхэттен федерал судига топширилган. Кема АҚШ ҳудудида ҳибсга олинган, бироқ айнан қаердалиги маълум қилинмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг