Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 13/04/2019 “Ақлли шаҳар” дастурини амалга ошириш бўйича БАА билан битим имзоланди
“Aqlli shahar” dasturini amalga oshirish bo'yicha BAA bilan bitim imzolandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ҳукумат ишлари ва келажак вазири Мухаммед бин Абдалла аль Гергави бошчилигидаги Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳларнинг “G2G” форматидаги навбатдаги йиғилиши ўтказилди: давлат аппаратининг самарадорлигини юксалтириш, давлат хизматларини кўрсатиш механизмини оптималлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва халқаро рейтинглардаги мамлакат ўрнини ошириш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлат аппаратини рақамлаштириш, миллий стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда “Ақлли шаҳар” дастурини амалга ошириш.

Учрашувлар чоғида томонлар ушбу соҳаларда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида, шунингдек, техник маслаҳат ва кўмак олиш мақсадида БАА экспертларини Ўзбекистонга жалб этиш, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг БААга ушбу соҳадаги хорижий ҳамкасблар тажрибасини ўрганиш учун ташрифларини ташкиллаштириш борасида фикр алмашдилар. Ҳар бир ишчи гуруҳ томонидан тадбирларнинг батафсил режаси ишлаб чиқилди ҳамда таклиф қилинган механизмларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида кейинги ишларни бажариш учун стратегия белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳ йиғилиши охирида якуний учрашув ташкил этилди, унда томонлар ҳар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиришни марказлаштириш зарурлиги ҳақида келишиб олдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Умурзаков Сардор Ўктамович ҳамда БАА томонидан Ҳукумат ишлари ва келажак вазири Мухаммед бин Абдалла аль Гергави ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоладилар.

Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг