Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 30/03/2019 Апрел ойида ногиронлиги бўлган фарзандни боқаётган 600 нафар аёл нафақа олади
Апрел ойида ногиронлиги бўлган фарзандни боқаётган 600 нафар аёл нафақа олади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 1-апрелидан бошлаб, ишсиз, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор пенсия ёшидаги аёлларга нафақа тўланади. Бунда уларнинг иш стажига эга эмаслиги эътиборга олинмайди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, март ойининг ўзида 600 нафар ногиронлиги бўлган фарзандни боқаётган аёллар пенсия жамғармасига мурожаат қилган. Уларнинг кўпчилиги иш стажига эга эмас.

Шухрат Ўтаганов – Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

Ушбу аёлларнинг айримларида биринчи, иккинчи ва учинчи фарзанди ҳам ногирон бўлган. Аёл ўз навбатида ишлаш имкониятига эга бўлмаган. Фарзандини вояга етказгунча қарабсизки, у умумий пенсия ёши 55 га тўляпти. Унинг ижтимоий ҳимояси очиқ қолмоқда. Фуқаро на пенсия олишга ҳақли нафақа олиш учун 60 ёшда мурожат этиши мумкин. Биз мана шуларни ҳисобга олиб, алоҳида ушбу тоифа учун истисно тариқасида 55 ёшдан нафақа тайинлаш масаласини. Нафақа миқдори президентимизни фармонига асосан қатий миқдорда белгиланади. Шу кунда нафақа миқдори 243 300 сўмни ташкил этади. Агар она ногиронлиги бўлган фарзанди учун болаликдан нафақа олаётган бўлса у ҳолда 396 500 сўм қатъий белгиланган нафақа олиш имкониятига эга бўлади.

Анжуманда берилган маълумотга кўра, аёлларга нафақа тайинлаш тартиби ҳам соддалаштирилмоқда. Хусусан, эндиликда туман, шаҳар, пенсия жамғармаси бўлимларига фарзанднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ногиронлигини тасдиқловчи тиббий комиссия хулосаси ва онаннинг паспорти тақдим этилади. Ҳужжатлар эса 10 иш кунида кўриб чиқилиб, нафақа тайинланади. Ҳозирги кунда тўлов рўйхати шакллантирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг