Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 21/06/2016 “Ангрен-Поп” темир йўли линияси июль ойида ишга тушурилади
“Ангрен-Поп” темир йўли линияси июль ойида ишга тушурилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида янги қурилган “Ангрен-Поп” темир йўли линияси жорий йилнинг июль ойида ишга тушурилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур йўл янги – Хитой-Марказий Осиё-Европа халқаро транзит темир йўлининг муҳим бир қисми ҳисобланади, деб хабар беради “Синьхуа” агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 2013-йилнинг июль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Ангрен-Поп” темир йўли линияси қурилишини бошлаганди. Мазкур йўл Қамчиқ довони орқали ўтиб, Фарғона водийси (Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари)ни республикамизнинг бошқа вилоятлари билан боғлайди.

Умумий қиймати 455 млн. АҚШ долларлик туннел орқали қурилган янги линияни Хитойнинг “China Railway Tunnel Group” компанияси амалга оширди. Туннелнинг узунлиги 19,1 км. Ҳозирги кунда сўнгги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Умумий қиймати 1,2 млрд. АҚШ доллари бўлган лойиҳа халқаро молия институтлари кредитлари ҳамда Ўзбекистон томонининг кредитлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг