Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 10/03/2019 Андижонлик талабалар Россияда ўтказилган халқаро олимпиадада ғолиб бўлишди
Андижонлик талабалар Россияда ўтказилган халқаро олимпиадада ғолиб бўлишди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Россия Федерациясининг Доғистон Республикасида “Спаси и сохрани” шиори остида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўтказилган III Бутунроссия халқаро олимпиадасида Андижон давлат тиббиёт институти талабалари хорижий жамолар ўртасида ғолибликни қўлга киритди.

Халқаро олимпиадада Россия Федерация  ва хорижий давлатларнинг 19 та жамоаси икки босқичда беллашди.

Андижон давлат тиббиёт институти Анатомия, оператив жарроҳлик ва топографик анатомия кафедраси мудири, доцент З.Қаҳҳоров бошчилигида институт жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Институтнинг Ж.Умурзаков, И.Зияев, Р.Турсунова ва Д.Абдураҳмонов каби иқтидорли талабаларидан иборат “Ибн Сино авлодлари” жамоаси олимпиадада хорижий жамоалар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг