Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 18/02/2024 Андижондаги қозонхонада энергия самарадорлиги ошди
Андижондаги қозонхонада энергия самарадорлиги ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги марказий қозонхонани бориб кўрди.

У яқинда имтиёзли хорижий кредит эвазига реконструкция қилиниб, Хитойда ишлаб чиқарилган 3 та энергия тежамкор қозонлар ўрнатилган. 28 километр иссиқлик қувурлари ётқизилиб, 373 дона индивидуал иссиқлик пунктлари ташкил этилган. Шунингдек, 2 минг киловатт қувватли трансформатор ўрнатилиб, юқори кучланишли электр тармоғи тортилган. 

Натижада шаҳардаги 271 та кўп қаватли уй ва 30 та ижтимоий объект марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик таъминотига эга бўлади. Шу билан бирга, бир йилда 16 миллион метр куб табиий газ, 2 миллион киловаттдан зиёд электр энергияси тежаб қолинади.

Шу ерда 2024-2026 йилларга мўлжалланган навбатдаги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Унга кўра, Андижон шаҳридаги яна  5 та қозонхонани реконструкция қилиш, 33 километр иссиқлик тармоқларини қуриш ва 114 та кўп қаватли уйнинг ички иситиш тизимларини янгилаш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бу лойиҳаларни жадаллаштириб, аҳолини барқарор иссиқлик билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг