Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 11/08/2025 Андижонда 157 млрд сўмлик хато бартараф этилди

Андижонда 157 млрд сўмлик хато бартараф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижонда техник хатолик сабабли юзага келган 157 миллиард сўм миқдоридаги солиқ қарзи бекор қилинди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил матбуот хизмати хабар берди.

Андижон шаҳридаги тадбиркорнинг Виртуал офис орқали йўллаган мурожаати Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Ишбилармон мурожаатида ўзининг фаолиятида ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасидан норозилигини билдирган.

Аниқланишича, текширувда тадбиркорга нисбатан қўшилган қиймат солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича жами 6,5 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисобланган бўлса-да, солиқ бошқармаси томонидан техник хатолик билан 164,1 млрд сўмлик талабнома юборилган.

Бизнес-омбудсман девони ходимларининг аралашуви натижасида қайта аниқлаштирилган талабнома юборилиши таъминланди ва тадбиркорнинг 157,6 млрд сўмлик хатолик билан ҳисобланган қарздорлиги бартараф этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг