Жорий йилнинг 23-27 ноябр кунлари Андижон вилояти ҳокими Ш.К.Абдурахманов бошчилигида ишчи гуруҳнинг Япония давлатига хизмат сафари амалга оширилди, бу хакда Япониядаги Узбекистон эльчихонаси хабар беради.
Ташриф давомида делегация аъзолари, Япония Ер ресурслари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлигига, «Шимидзу Қурилиш корпорациси»га, «АОИКАЙ МЕДИКАЛ КОРПОРЕЙШН»нинг шифохонасига, университетига, ва қариялар уйига, Токио қишлоқ ҳўжалиги ва технологиялар университетига, Сугинами шаҳрининг ўрта мактабига ташрифлар буюриб музокаралар ўтказдилар.
Япония Ер ресурслари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирининг ўринбосари Амано Юсуке хамда Андижон вилояти ҳокими Ш.К.Абдурахманов билан бўлиб ўтган музокараларда Андижон вилояти ва Япония ўртасида қўрилиш соҳасида иккитомонлама алоқаларни ўрнатиш, тўрт минг гектарда қариб беш юз минг аҳоли яшаши режалаштираётган ва барпо этилаётган «Янги Андижон» шаҳридаги биноларнинг, инфратузулманинг Япониянинг кўп қаватли зилзилабардош биноларни лойиҳалаштириш, қуриш нормалари ва қоидаларини, қурилиш технологияларини хамда шаҳаросозлиқ стандартларини қўллаш, шунингдек Япониянин қўрилиш соҳасидаги тажрибасини Андижон вилоятида амалга оширилаётган қурилишларда тадбиқ этиш масалалари мухокама қилинди.
Ю.Амано ўз томонидан «Янги Андижон» шаҳридаги лойиҳасига катта қизиқишини билдириб, ўзбек томонининг таклифларига розилик берди ва техник ёрдам бериш учун барча чоралар кўришини айтиб ўтди.
Шу билан биргаликда, «Янги Андижон» шаҳри лойиҳаси бўйича лойиҳа олди хужжатларни япон тарафи билан онлайн тарзда мухокамаларини ўтказишга хам келишиб олинди, хамда Ю.Амано вазирлик томонидан қисқа муддатда бу ишга вазирликнинг алохида мутахассисини ажратишини билдирди.
«Шимидзу Қурилиш корпорациси»нинг глобал стратегик ривожланиш бошқармаси директори ўринбосари Такуей Ито билан ўтказилган музокараларда, «Янги Андижон» шаҳридаги лойиҳасида компаниянинг тажрибасини қуллаш, хамда корпорациянинг тажрибасини ўрганиш учун мутахассисларини Андижон вилоятига жалб қилиш масалалари мухокама қилинди. И.Такуей корпорациянинг тажрибасини тадбиқ этиш учун тегишли мутахассисларни жалб қилишига розилик берди. Бундан ташқари, «Шимидзу Қурилиш корпорациси» томонидан «Янги Андижон» лойиҳаси бўйича тегишли хужжатларни экспертиза қилишда ёрдам беришини хам билдирилди.
Шу билан биргаликда, делегация аъзолари «Шимидзу Қурилиш корпорациси»нинг Технологик марказида Японияда хусусий компанияларида ягона бино ва иншооатларнининг зилзила ва табий офатлар таъсирига текширадиган йирик ускуналар, кўп қаватли биноларда қўлланаладиган сейсмоизоляция ускуналар, биноларнинг энергия тежамкорлигини оширадиган технологиялар билан танишишди.
Сугинами шаҳрининг ўрта мактабига мактабнинг ташкилий тузилмаси, ўқитучиларнинг билим савияси, малака ошириш хамда йиллик режалар тузиш ва ўз ўстида ишлаш тажрибаси, ўқитучиларнинг рағбарлантириш тизими ўрганилди. Ташриф давомида мактабнинг ўқув хоналари билан танишилди, хамда келгусида онлайн иккитомонлама ўқишлар ташкил қилиш, тажриба алмашиш, хамда ушбу мактаб намунасида Анджион вилоятида мактаб қўриб фойдаланишга топшириш масалалари бўйича келишувларга эришилди.
Токио қишлоқ ҳўжалиги ва технологиялар университетида иккитомонлама хамкорликни ўрнатиш мақсадида Токио қишлоқ ҳўжалиги ва технологиялар университетида хамда Андижон миллий университети ва уларнинг факультетлари ўртасида талабаларни ўқитиш, профессор-ўқитувчилар хамда факультетлар ўртасида хамкорликни йўлга қўйиш таклифлари билдирилди.
«АОИКАЙ МЕДИКАЛ КОРПОРЕЙШН»нинг шифохонасига делегация вакиллари ташриф буюриб, корпорациясига тегишли «Кашива Танака» касалхонасидаги иш шароитлари билан танишди. Ушбу шифо маскани кўп тармоқли клиника ҳисобланиб, амбулатория, реанимация паллиатив ёрдам бўлимлари, стационар ва реабилитация хоналари ҳамда профилактик тиббиёт марказини ўз ичига олади. Шу билан биргаликда делегация вакиллари ҳамшираларни етказиб бериш фаолиятини амалга оширадиган «Iryo Sosei» университига ташриф буюриб, ўқув хоналар, тиббий жихозлар ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ташриф якуни билан «АОИКАЙ МЕДИКАЛ КОРПОРЕЙШН» билан «Янги Андижон» шаҳрида тиббиёт ва ўқув марказларини ташкил этиш, Андижон вилоятида хамшираларни тайёрлаш, уларни Японияга малака оширишга юбориш каби масалалар бўйича келишувларга эришилди.
Шу билан биргаликда, Андижон вилояти ҳокими Ш.К.Абдурахманов ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида Японияда фаолият олиб бораётган Андижон вилоятидан келган ватандошлар билан очиқ мулокотли давра кечаси ўтказилди. Мулоқот чоғида Андижон вилояти ҳокими Ш.К.Абдурахманов хар бир ватандош билан алохида сухбатлашиб, унинг Япониядаги фаолияти, яшаш шароитлари, келгусидаги режалари бўйича батафсил сухбат ўтказди. Шу билан биргаликда ватандошларнинг Андижон вилоятида япон хамкорлар билан лойиҳаларни амалга оширишда шароитлар яратиб бериш каби масалаларда вилоят ҳокимлиги томонидан ёрдам беришга тайёрлигини билдириб ўтди.