Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Спорт 12/02/2025 Ампутантлар ўртасидаги Ўзбекистон футбол терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Ампутантлар ўртасидаги Ўзбекистон футбол терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бангладешда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Гуруҳ босқичида ўзбек футболчилари Индонезияни (8:1), Непални (13:0) ва мезбон Бангладеш жамоасини (3:0) йирик ҳисобда мағлуб этди.

Ярим финалда Ўзбекистон терма жамоаси Ироқни 3:0 ҳисобида енгиб, финалга йўл олди.

Ҳал қилувчи баҳсда ўзбек футболчилари яна Индонезия терма жамоаси билан тўқнаш келди ва рақибни 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Бу натижа ампутантлар ўртасидаги Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Осиёдаги етакчи позициясини яна бир бор тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг