Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2018 “Amnesty International” ташкилоти Ўзбeкистонга ташриф буюрди
“Amnesty International” ташкилоти Ўзбeкистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳрига “Amnesty International” халқаро ноҳукумат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мари Струтерс бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф давомида делегация бош прокуратура, олий суд, ташқи ишлар, ички ишлар, адлия, олий ва ўрта таълим вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида, олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашувлар ўтказади, шунингдек, Тошкент юридик институтига ташриф буюради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг