Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 21/02/2023 Акушерлик ва гинекология маркази Петербург тиббиёт форумида иштирок этди
Акушерлик ва гинекология маркази Петербург тиббиёт форумида иштирок этди

Сантк-Петербургда 16-18 февраль кунлари репродуктив тиббиёт ходимларининг йирик анжумани — «Перинатал тиббиёт 2023» («Перинатальная медицина 2023») IX конфренц-марафони бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистондан Акушерлик ва гинеколгия маркази иштирок этди.

МДҲ мамлакатлари бугунги кунда суғуртали тиббиёт даврига қадам қўйган. Ва бунда Ўзбекистон қўлга киритган тажрибаси жуда қизиқ. Хусусан, форумда таъкидланганидек, 2021 йилда Россиянинг Мажбурий тиббий суғурта жамғармаси тиббий хизмат кўрсатишда йўл қўйилган камчиликлар, хусусан, клиник тавсияларга риоя этилмаганлик учун тиббиёт муассасаларини 202 миллиард рубль жаримага тортган. 

Бошқача қилиб айтганда, қандай қилиб беморларга тиббий суғурта талабларини бузмасдан тиббий, жумладан, акушерлик ва гинекология йўналиши бўйича ҳам ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақида ҳужжат бору, лекин уларга тўлиқ риоя этиш — йўқ. Бу борада мутахассислар перинатал тиббиётнинг она ва бола соғлигини замонавий халқаро стандартлар ва тавсиялар позициясидан сақлаш учун ҳисобга олиш керак бўлган ўзига хослигини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИАГИАТМ) нинг кадрлар тайёрлаш ва шифокорлар малакасини ошириш бўйича директор ўринбосари Т.Ф. Абдураимов маърузаси ҳам конференц-марофонда маълум қизиқиш уйғотди. Маърузада она сепсисини ташхислаш, даволаш ва профилактика қилиш масалалари кўриб чиқилган. 

Мазкур муаммо долзарблигича қоляпти. Чунки дунё бўйлаб ҳар йили 260 000 аёл ва 1 миллионгача янги туғилган чақалоқ она сепсиси туфайли ҳаётдан кўз юмяпти. Шу туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларни сепсисни ташхислаш, даволаш ва профилактика қилишни миллий соғлиқни сақлаш тизимига киритишга чақиряпти. 

РИАГИАТМ вакили ўз маърузасида турли мамлакатларнинг, жумладан Ўзбекистон тиббиётига ҳам хос бўлган умумий муаммоларни таъкидлаб ўтди. Шулар қаторида акушерлик амалиётида сепсисни эрта ташхислаш, ўз вақтида интенсив терапия ва профилактика кўрсатиш зарурлиги ҳам қайд этилган. Айниқса сепсисни септик шокка киритиш бўйича тавсиялар акс этган Миллий клиник протоколларга риоя этиш муҳимлиги қайд этилган. 

Шунингдек, Россиянинг маданият пойтахтида бўлиш доирасида РИАГИАТМ ва Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги Д,О.Отта номидаги акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий текшириш институти ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Мазкур ҳамкорлик ўзбекистонлик ва россиялик ҳомиладор ва туғадиган хотинларга тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати мутахассислари: акушер-гинекологлар, неонатологлар, анестезиолог-реаниматологлар ҳамкорлигини юқори сифат даражасига кўтариш имконини беради. 

Шуни таъкидлаймизки, «Перинатал тиббиёт: туғишга тайёргарликдан соғлом оналик ва болаликкача» IX конфренц-марафонида еттита мамлакатдан 1 157 киши бевосита, шунингдек, 1 158 нафар онлайн-иштирокчилар қатнашди. Шунингдек, бу ерда 210 нафар мутахассис сўзга чиқди, ҳамда 510та маъруза тингланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг