Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 11/08/2023 Акрил тола - Янги Ўзбекистонда янги йўналиш
Акрил тола - Янги Ўзбекистонда янги йўналиш

Акрил тола - Янги Ўзбекистонда янги йўналиш

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.

Бу жой илгари унумсиз, бўш турган майдон эди. Тадбиркорларга шароит яратиш мақсадида ҳудуд “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасига киритилиб, зарур инфратузилма тортилгач, бу ерда саноат вужудга келди.

Хусусан, “Сиёвуш текстил” масъулияти чекланган жамиятининг 36 миллион долларлик лойиҳаси ўтган ойда ишга тушди. Унда йилига 40 минг тонна акрил ип-калава йигириш қуввати ва 600 та иш ўрни яратилди.

- Бу Янги Ўзбекистондаги янги йўналиш, - деди Шавкат Мирзиёев. - Юртимизда тўқимачилик саноати ривожланяпти. Агар корхоналар қўшилган қиймат яратиб, даромадини ошираман деса, қисман акрил ишлатишига тўғри келади. Ундан тайёрланган маҳсулот қиймати 5 баробар ошади. Бу - манфаатдорлик, барқарорлик, одамларга иш ўрни, дегани. Шунинг учун давлат пахтани қайта ишлашга қанча кўмакдош бўлган бўлса, энди сунъий тола ишлаб чиқаришга ҳам шундай ёрдам беради.

Ҳозирги корхона лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, айни пайтда хорижлик ҳамкорлар билан корхона фаолиятини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда. Режага кўра, кейинги босқичда акрил тола ҳамда ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тўлиқ маҳаллийлаштирилади. Жами иш ўрни сони 1 минг 200 тага етади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг