Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/07/2020 Akfa Университети онлайн форматида қабул имтиҳонларини ўтказмоқда
Akfa Университети онлайн форматида қабул имтиҳонларини ўтказмоқда

 

2020 йилнинг 29 июль куни Akfa Университети онлайн форматида қабул имтиҳонларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Akfa Университети абитуриентлардан ҳужжатларни 2020 йилнинг 1 апрель кунидан 20 июль кунига қадар қабул қилди. Абитуриентлар олий ўқув юртининг расмий сайти орқали ҳужжатларини онлайн топшириш имкониятига эга бўлдилар.

Ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида Akfa Университетнинг тиббиёт факультетига жами 1269 нафар абитуриент ҳужжатларини топширди.

Akfa Университетига кириш имтиҳонлари 29 июль куни махсус дастур ёрдамида ўтказилади.

Абитуриентлар математика, биология ва кимё фанларидан (ҳар бир фан бўйича 20 та савол) имтиҳон топширадилар. Имтиҳонга 90 дақиқа вақт ажратилган.

Имтиҳон жараёнида фойдаланиладиган дастур имтиҳоннинг холислигини таъминлайди. Абитуриентлар кўчиришга ҳаракат қилсалар ёки учинчи шахслардан ёрдам олишга ҳаракат қилсалар, тизим буни қайд этади.

Имтиҳон якунлангач, абитуриентлар ўзларининг натижаларини билиб олиш имконига эга бўладилар, бу эса кириш имтиҳонларининг холислигини таъминлайди. Абитуриентлар соат 18:00 га қадар имтиҳон натижаларига апелляция топшириш имкониятига эгалар. Соат 20:00 да олий ўқув юрти ўқишга қабул қилинган талабалар рўйхати ва якуний натижаларни эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йилида Akfa Университети 100 нафар талабаларни қабул қилишни режалаштирган. Икки нафар талаба бепул таълим олиш имкониятига эга бўлса, яна 40 нафар талабалар контракт пулидан 10 фоиздан 75 фоизгача чегирмага эга бўладилар.

Таълим маскани хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, хусусан, Корея Республикасининг Гачон университети билан кенг ҳамкорликни йўлга қўяди.

Олийгоҳда таълим жараёни инглиз тилида ташкил этилади ва 6 йил давом этади (2 йил тиббий тайёрлов курслари, 4 йил тиббий курслар).

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг