Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 12/11/2020 AKFA Университети Буюк Британия ОТМлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди
AKFA Университети Буюк Британия ОТМлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди

 

AKFA Университетининг вакиллари видеоконференция алоқаси ёрдамида Буюк Британия вакиллари билан таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказди.

 

Музокаралар “Ўзбекистон – Буюк Британия: соғлиқни сақлаш соҳасида таълим” виртуал савдо миссияси доирасида ўтказилди.

 

Миссиянинг асосий мақсади тиббиёт соҳасидаги таълимни ривожлантириш бўйича Ўзбекистоннинг эҳтиёжларини аниқлаш ва бу йўналишда икки томонлама ҳамкорликни таклиф этишдан иборатдир.

 

Музокараларда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Буюк Британиянинг Халқаро савдо департаменти вакиллари ҳамда доктор Ёханн Малава иштирок этди.

 

Учрашув доирасида Буюк Британия вакиллари AKFA Университетининг тиббиёт факультетини ривожлантириш ва янги йўналишлар очиш бўйича режалари билан танишди. AKFA Университети Буюк Британиянинг таълим муассасалари билан таълим соҳасида, жумладан, қўшма тадқиқотларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканлиги таъкидланди.

 

Буюк Британия вакиллари таъкидлашича, Британия компаниялари AKFA Университетининг янги кампусининг қурилиш ва жиҳозлаш ишларида иштирок этишга тайёр. Шу ўринда, Британия томони университетга янги факультетлар, магистратура дастури, амалиётлар ва қисқа малака ошириш курсларини ташкил этишда кўмак беришга тайёрлигини таъкидлади.

 

Томонлар шунингдек Буюк Британия университетлари билан “фуқаролик инжиниринги” ва “педагогика” факультетларини очишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама этдилар. Томонлар мазкур масалалар бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг