Ajinomoto келажакдаги лойиҳалар учун Чирчиқ технопаркининг инфратузилмаси ва логистикасини баҳолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ajinomoto - 1909 йилда ташкил этилган корпорация бўлиб, озиқ-овқат, зираворлар, аминокислоталар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири ҳисобланади.
"Ajinomoto Co., Inc." компаниясининг катта вице-президенти ва ижрочи директори жаноб Ёшитер Масай бошчилигидаги делегациянинг ташрифи янги ишлаб чиқариш мажмуасини жойлаштириш учун «Чирчиқ» технопарки салоҳиятини ўрганишга қаратилган.
Ташриф давомида меҳмонлар технопаркнинг саноат инфратузилмаси, логистика имкониятлари, шунингдек, муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар билан танишди.
«Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича фаол ишларни давом эттириб, ўзини бизнес юритиш учун замонавий ва юқори технологияга эга саноат майдони сифатида намоён этмоқда.