Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 29/12/2023 Air Samarkand биринчи парвозни муваффақиятли амалга оширди
Air Samarkand биринчи парвозни муваффақиятли амалга оширди

2023 йил 29 декабрда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк парвози Airbus А330 самолётида йўловчиларни Истанбулга етказиш орқали амалга оширилди. 

Борти 305 йўловчидан иборат биринчи тижорат рейси Самарқанд халқаро аеропортидан соат 10:50 да Истанбулга йўл олган. Туркия Самарқанддан энг талабгор ва машҳур йўналишларидан бири ҳисобланади. Авиакомпания пойтахтнинг иккала аеропортига, шунингдек Туркиянинг бошқа шаҳарларига ҳам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Биринчи рейс ҳар қандай авиакомпания учун муҳим қадамдир. Йўловчи ташиш хизматини бошланиши билан авиакомпания бошланғич босқичдан ўзининг асосий вазифаларини бажаришга ўтмоқда. Булар: шаҳар ва мамлакатларни бир-бири билан боғлаш, дунё аҳолисини бирлаштириш, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг транспорт, туризм ва бизнес имкониятларини кенгайтиришдир.

“Самарқанддан йўловчи рейсларининг жорий этилиши нафақат биз учун, балки бизнинг асосий аеропортимиз, шаҳар ва бутун Республика учун ҳам катта воқеадир. Бизнинг жамоамиз Самарқанддан парвозларни йўлга қўйиш учун салмоқли ишларни амалга оширди. Яқин келажакда биз янги йўналишларнинг очишни, флотнинг кенгайишини ва бошқа мақсадларга эришишни мўлжал қилганмиз”, - деди Air Samarkand Бош директори Антон Ходжаян.

Куни кеча, 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик авиацияси агентлиги авиакомпанияга авиация қонунчилиги, халқаро стандартлар ва ИКАО парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат -Эксплуатант Сертификатини тақдим этди. 

Эртаси куни, 28 декабрда авиакомпания парвозлар ва кабиналар экипажларини фаолиятини синовдан ўтказиш, шунингдек йўловчилар ташиш хизматини йўлга қўйишдан аввал барча талаб ва тартибларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Самарқанддан Тошкентга намойиш рейсини муваффақиятли ташкил этди. 

Ҳозирги кунда авиакомпания чартер асосида парвозларни йўлга қўйишни мақсад қилган, аммо баҳор-ёз мавсуми бошига келиб мунтазам рейсларни амалга оширишни ва веб-сайтида, кассалар ва онлайн-агрегаторлар орқали чипталарни сотишни режалаштирган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг