Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 12/03/2024 Аҳоли муамморларини ҳал этишда Халқ қабулхоналари ҳамда «маҳалла еттилиги» ҳамкорлиги кучайтирилмоқда
Аҳоли муамморларини ҳал этишда Халқ қабулхоналари ҳамда «маҳалла еттилиги» ҳамкорлиги кучайтирилмоқда

Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда. 

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, «маҳалла еттилиги»нинг фаолияти ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, керакли амалий ва ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, Халқ қабулхоналари ва «Маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан 765 та мактабда таълим сифатини яхшилаш билан боғлиқ чора-тадбирлар аниқ белгилаб олинди ҳамда «Оила – маҳалла – таълим муассасаси» ҳамкорлиги механизми жонлантирилди. «Маҳалла еттилиги» билан Фармон ва Қарор талабларидан келиб чиқиб, маҳалла ҳудудида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг кайфияти ва муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Маҳаллалар уюшмасининг 5 та ҳудудий бўлинмасии учун хизмат бинолари ажратилиб, 182 та маҳалла раислари учун компьютер жамланмалари ва 7 таси мебель жамланмалари билан таъминланган. Барча маҳаллада «еттилик»нинг кунлик, ҳафталик ва ойлик режалари ишлаб чиқилиб, татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда. Барча маҳаллаларда банк ҳисоб рақамлари очилиб, «Маҳалла бюджети» тизимининг амалиётга жорий этилиши йўлга қўйилмоқда.

Ёшлар билан манзилли ишлаш мақсадида 67 та маҳаллада 174 нафар зиёлилар, нуронийлар 62 та мактабдаги ўқувчиларга «Устоз – шогирд» анъанаси асосида бириктирилди ҳамда улар томонидан ҳар ойда камида 2 маротаба синфларда ўқувчилар билан «тарбиявий соатлар»ни ўтказиш ва унда ота-оналар тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш тизими йўлга қўйилди.

Шунингдек, 174 нафар зиёлилар, тажрибали нуронийлар «Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул» тамойили асосида 140 нафар ўқувчига, шу жумладан, 3 нафар тарбияси оғир, қониқарсиз баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бўлган ўқувчиларга бириктирилди.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан аҳолимизга қулайлик яратиш мақсадида 15-22 март кунлари 17 та ҳудудда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилиши режалаштирилди.

Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоли ҳолатлар ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. 

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш натижасида 2,7 км йўллар таъмирланди, 6,8 км масофадаги йўллар шағалланди, 24 та ¬¬электр трансформаторлари таъмирланди, 93 та янги бетон таянчлар ўрнатиш, 5 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш, 2,3 км масофадаги газ ва 2,4 км ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, 3 дона ичимлик суви иншоти қуриш ишлари амалга оширилди.

Ҳал этилиши муайян муддат ва маблағ талаб этадиган ижтимоий муаммони бартараф қилиш, «маҳалла еттилиги»нинг фаолияти ва ёшлар билан ишларни самарали йўлга қўйишга қаратилган манзилли чораларни қамраб олувчи «Йўл харитаси» тайёрланди. Хусусан, унга кўра 2024 йилда амалга ошириладиган 204,0 млрд. сўмлик 917 та микролойиҳалар рўйхати шакллантирилди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига йил якунига қадар 4 833 мингта янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар асосида «Темир дафтар»га киритилган 4 та оилага 2,6 млн сўмлик, «Ёшлар дафтари»га киритилган 9 нафар ёшларга 14,9 млн. сўмлик ва «Аёллар дафтари»га киритилган 10 нафар хотин-қизларга 10,0 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, уй-жой таъмирига муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган 8 та оиланинг уйини таъмирлаш ишлари бошланди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг