Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги ФИДЕ жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида 🇺🇿ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова муддатидан олдин чемпион бўлди.
У 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва энди охирги турда қанақа натижа кўрсатишидан қатъий назар, бирорта рақиби унга ета олмайди.
Афруза ўтган йилги жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритганди ва жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.
15 ёшли ҳамюртимиз бугун икки карра жаҳон чемпионига айланди.