Валюта курслари 29/08/2025
$1 – 12482.38
UZS – 0.56%
€1 – 14540.72
UZS – 1.07%
₽1 – 155.23
UZS – 0.62%
Қидириш
Иқтисод 02/06/2025 Афғонистон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Афғонистон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 30 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Афғонистоннинг етакчи фармацевтика дистрибьютор компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида икки томонлама фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан:

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида фармацевтика маҳсулотлари экспорт-импорти ҳажмини ошириш;

Афғонистон ҳудудида қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш;

Малакали кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш;

Фармацевтика саноатидаги илғор технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Делегация учун Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика корхоналарига “танишув тур” ташкил қилинди. Меҳмонлар халқаро GMP стандартларига мос ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик линиялар, лаборатория ва назорат тизимлари билан яқиндан танишди.

Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг жадал ривожланаётганини, маҳсулотларнинг сифати ва экспорт салоҳияти юқори эканини эътироф этдилар. Улар ўз навбатида, Афғонистон бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига эҳтиёж юқори эканини қайд этдилар ва тез фурсатда қўшма корхоналарни ишга туширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликнинг муҳим босқичи сифатида баҳолаш мумкин. Келгусида бу алоқалар икки томон учун ҳам стратегик фойда келтириши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг