Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 04/06/2024 Адвокатура соҳасига кириш янада енгиллашди!
Адвокатура соҳасига кириш янада енгиллашди!

Авваллари адвокатлик тузилмаларида стажировка ўташ учун 6 тадан ортиқ (баъзида бундан ҳам кўп) ҳужжатлар тақдим этилиши, шунингдек, стажировка ўташ давомида режа тасдиқлатиш, реферат тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш, иш бўйича нутқ ёзиш, ёзма ҳисоботлар тайёрлаш талаб этилар эди. 

Бу эса, ортиқча вақт сарфланишига ва оворагарчиликка сабаб бўларди.

Бундан ташқари, стажёрнинг ўриндошлик асосида ишлаши ҳам мумкин эмас эди.

Замонавий адвокатурани жорий этиш ва адвокатлик тузилмаси ходимлари фаолиятини ташкил этишни енгиллаштириш мақсадида Адлия вазири буйруғи билан Адвокат стажёри ва адвокат ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди.

Эндиликда, стажёр томонидан стажировка ўташ учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар қарийб 2 бараварга камайтирилди (қатъий 4 та ҳужжат талаб қилиниши белгиланмоқда).

Стажировка даврида эса, режа тасдиқлатиш, реферат тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш, иш бўйича нутқ ёзиш, ёзма ҳисоботлар тайёрлаш каби бюрократик тўсиқлар бекор қилинди (стажировка амалий кўникмаларга йўналтирилади).

Шу билан бирга, қуйидаги янги имкониятлар жорий этилмоқда:

- стажёр ва ёрдамчига суд ёки тергов органларини рухсати асосида адвокат билан биргаликда судда ёки тергов органларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди; 
- стажёрларга ўриндошлик асосида стажировка ўташга рухсат берилди; 
- стажёрга раҳбар бўлган адвокат лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилганда стажёр стажировкани бошқа адвокатлик тузилмасида давом эттириши мумкинлиги белгиланди; 
- адвокат стажёри ва адвокат ёрдамчисининг фаолияти юзасидан иккита идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат унификация қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг