Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2019 Адолат йўлида таълим: ТХВУда Тошкент БМТ Модели биринчи халқаро конференцияси
Адолат йўлида таълим: ТХВУда Тошкент БМТ Модели биринчи халқаро конференцияси

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 29 март, Тошкент, Ўзбекистон – жиноятни олдини олиш ва адолатли суд мавзулатига бағишланган БМТ модели (MUN) халқаро анжумани очилиш маросими Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди. Тошкент БМТ халқаро модели (TIMUN) бу йили бутун дунйодан қарийб 500 ёшларни бирлаштирди. Конференция Тошкент Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) томонидан ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланди.

Конференция ташаббускорлари - ТХВУдаги БМТ Халқаро модели жамияти ва Талабалар кенгаши фаоллари. ТХВУда БМТ модели конференцияси 2012-йилдан буён ўтказилиб келинади ва ташкил этилганидан буён иштирокчилар сони 35дан 500 нафар делегатегача етди. Бундан ташқари, TIMUN лойиҳаси Ўзбекистондаги ёшлар орасида маданият ва ҳуқуқ устунлигини тарғиб қилиш бўйича энг зўр ёшлар лойиҳаси деб тан олинди.

Ушбу лойиҳа нафақат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва халқаро дипломатия, глобал сиёсат, нотиқлик, раҳбарияти ва самарали музокаралар соҳасида ёшларнинг билимларини кенгайтиришга, балки жиноят олдини олиш ва адлия соҳасини ўрганиш учун платформа сифатида хизмат қилиши кутилмоқда.

“БМТ Модели халқаро конференциялари университетимизда ҳар йили ўтказилади. Бу қонун устуворлигига оид масалаларни чуқурроқ англаш, бир қатор мураккаб масалалар бўйича очиқ мулоқотни ривожлантириш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ёш делегатлар ўртасидаги платформа бўлиб, лойиҳа долзарб глобал масалаларни ҳал қилиш учун ёшларнинг ўз ташаббусларини таклиф қилишлари учун имконият яратади. Бу йил TIMUN – Доҳа декларациясига бағишланган “Адолат йўлида таълим” (Э4Ж) ташаббуси шиори остида, янги форматда ўтказилмоқда”, – деди ТХВУ ректори Комилжон Каримов.

“UNODC гиёҳвандлик моддалари, халқаро жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда дунйода етакчи ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Марказий Осийода UNODCнинг минтақавий ваколатхонаси қонун устуворлиги ва адолатли жиноий суд тизимини таъминлашга ва бу мавзуни ёшлар орасида тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратади. Мазкур конференцияда иштирокчилар тинчлик, адолат ва жамиятдаги кучли институтларни шакллантиришга ҳисса қўшиш имконини берадиган билим ва кўникмаларга эга бўладилар”, - деб таъкидлади UNODCнинг Марказий Осийодаги минтақавий вакили Ашита Миттал.

30-31 март кунлари бўлиб ўтган конференцияда БМТ Бош Ассамблеяси, Жиноятларни олдини олиш ва адолатли жиноий суд бўйича комиссия, Инқирозга қарши қўмита, Хавфсизлик Кенгаши, БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши, ЮНEСКО, Гуманитар ва маданий масалалар (Учинчи Қўмита) симуляциялари ўтказилади.

Конференцияда Афғонистон, Бангладеш, Хитой, Ҳиндистон, Россия Федерацияси, Жанубий Африка Республикаси, Туркия, Буюк Британия, Украина, АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган 150 нафар чет эллик талабалар ҳамда Ўзбекистоннинг 15 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва коллежларининг 250 нафар талабалари, шу жумладан, Кембриж университети ва Вестминстер Университети (Лондон) каби таниқли университетлар вакиллари иштирок этмоқда.

Конференцияда жиноятларни олдини олиш, адолатли жиноий суд ва қонун устуворлигининг бошқа жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган қўлланмалар Доҳа декларацияси Глобал дастури таркибий қисми сифатида “Адолат йўлида таълим” (Э4Ж) ташаббусига асосланган. Э4Ж ташаббуси жиноятчилик ва коррупцияни бартараф этишга, ўрта ва олий таълим учун мўлжалланган таълим фаолияти орқали ҳуқуқ устунлигини қўллаб-қувватловчи маданиятни таргғиб қилишга қаратилган. Ушбу тадбирлар ўқитувчиларга қонун устуворлигига путур етказадиган муаммоларни яхшироқ тушуниш ва ҳал қилиш учун кейинги авлодни ўргатишга ёрдам бериш ҳамда шу билан бирга талабаларни ўз жамиятларида ва келажакдаги касбларида ушбу масала бўйича фаол иштирок этишига мўлжалланган.

TIMUN-2019ни ташкил этиш ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш ва олий таълим соҳасида ҳуқуқ устунлигини таъминлаш тарғиботи масалаларида Тошкент шаҳридаги UNODC ваколатхонаси ва Тошкент Халқаро Вестминстер университети ўртасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг