Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 19/02/2024 Адлия вазирлиги: 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди
Адлия вазирлиги: 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди

Бу ҳақда вазирликда бўлиб ўтган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди. Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизими ҳамда савдо қоидаларини ўрнатувчи нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунда дунё савдосининг 95 фоизи ушбу тузилмага кирувчи 164 та аъзолар ҳиссасига тўғри келади.

Ўтган йилнинг июнь ойида Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга оид махсус қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия барча масалаларни кўриб чиқади ва мувофиқлаштириб боради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди ҳамда Адлия вазирлигида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Олдин, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун БҲМнинг 10 баравар миқдорида, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ўрнатилган эди.

Шулардан келиб чиқиб, ЖСТнинг Хизматлар савдоси бўйича бош битимининг “миллий режим” тамойилига мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдорини бирхиллаштирган ҳолда БҲМнинг 1 баравари миқдорида белгиланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг