Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Молия 14/11/2024 ADCB Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда

ADCB Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ADCB исломий банки (илгари «Al Hilal» номи билан маълум бўлган) Ўзбекистон бозорига киришни мақсад қилмоқда, деб маълум қилди банкнинг Қозоғистондаги бош директори Гордон Хаскинс «Интерфакс-Қозоғистон»га берган интервьюсида.

«Биз бутун минтақа бўйлаб — Кавказдан Марказий Осиёгача бизнесни кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирнинг ўзидаёқ биз минтақадаги бошқа давлатлардаги имкониятларни кўриб чиқмоқдамиз», — деди Хаскинс.

Унинг сўзларига кўра, кенгайиш учун биринчи мақсадли бозорлар, эҳтимол, Ўзбекистон ва Озарбайжон бўлади. «Шундан сўнг биз минтақанинг бошқа давлатларини ҳам кўриб чиқамиз», — дея қўшимча қилди у.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг