Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/03/2019 Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев телефон орқали мулоқот қилди
Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев телефон орқали мулоқот қилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарига таянган ҳолда Kun.uz маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, томонлар Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасида 2019 йил май ойи охирларида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган қўшма комиссия мажлисига тайёргарликни муҳокама қилган.

Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасида қўшма комиссия Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар якуни бўйича 2018 йил октябрь ойида, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг