Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 17/07/2020 Aбдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди
Aбдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди

2020 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

 

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан 2019 йил октябрь ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг мажлиси доирасидаги икки томонлама учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Вазирлар турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар, икки томонлама учрашувларнинг кун тартиби ва ташкилий жиҳатларини батафсил ишлаб чиқиш учун ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш зарурлигини қайд этдилар.

 

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлиги тасдиқланди, икки томонлама савдо ҳажмларини ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

 

Маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларни ривожлантиришга, жумладан икки мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасида алоқа ўрнатишга қизиқиш билдирилди.

 

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамда “Ўзбекистон – Венгрия – Йевропа иттифоқи” шаклидаги Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ҳам фикр алмашдилар.

 

Учрашув сўнгида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Венгрия Венгрия Ташқи истисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги ўртасида дипломатик тайёрлов ҳамда ахборот ва ҳужжатлар билан алмашинув соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Aнглашув Меморандуми имзоланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг