Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2017 Абдулазиз Камилов ва Рашид Мередов музокаралар ўтказишди
Абдулазиз Камилов ва Рашид Мередов музокаралар ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон муносабатларининг долзарб масалалари, ўз ишини бошлаётган “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши кун тартиби, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг