Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/04/2019 Абдулазиз Камилов Уругвайнинг мамлакатимиздаги янги элчисини қабул қилди
Abdulaziz Kamilov Urugvayning mamlakatimizdagi yangi elchisini qabul qildi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 2-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Уругвай шарқий Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Энрике Хуан Делгадо Хентани қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан Вазир Элчини Ўзбекистондаги миссияси бошлангани билан табриклади ва масъулиятли вазифани бажаришда муваффақият тилади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Уругвай ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Уругвайнинг географик жиҳатдан бир биридан узоқда жойлашганига қарамай, айрим соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш учун реал имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Суҳбат давомида халқаро ташкилотлар шаклидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг