Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 3-март куни амалий ташриф билан Қатарга йўл олган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Маскат шаҳрининг халқаро аэропортида қисқа муддатли транзит тўхтовини амалга оширди ва у ерда Уммон Султонлиги Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алави билан учрашув ўтказди.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, транспорт ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транспорт коридори бўйича келишувлар аҳамияти тахкидланди.
Манба: ТИВ расмий сайти.