Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Суҳбат чоғида март ойида олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи ва унинг натижалари дарҳақиқат тарихий бўлди ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очди.
Учрашувда вазирлар томонидан айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.