Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия молуқотида кузатилаётган ижобий динамика қайд этилди.
Таъкидланганидек, икки давлат президентларининг Пекин, Остона, Нью-Йорк шаҳарларидаги самарали учрашувлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги алоқаларни жадаллаштириш имконини яратди.
Музокараларда мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари бўлиб ўтган Туркияга давлат ташрифи икки томон муносабатларида янги саҳифа очгани қайд этилди.
Олий даражада эришилган келишивлар, хусусан Ўзбекистоннинг Туркия агентлиги билан ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича битимларни тадбиқ этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Туркия Элчиси Аҳмет Башар Шен иштирок этди.