Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 03/11/2016 Абдулазиз Камилов Словакия делегацияси билан музокаралар ўтказди
Абдулазиз Камилов Словакия делегацияси билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 2-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Камилов Словакия Республикаси ишбилармон доираларининг нуфузли делегациясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрган Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Лукаш Паризекни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, жумладан “Ўзбекистон – Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Л.Паризек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон-Словакия давра суҳбати ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ижобий баҳолади.

Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, аввалроқ Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ва 3-ноябр куни Самарқанд шаҳрида Словакия делегацияси иштирокида очиладиган “Мўжизавий Словакия” ҳамда “Словакия рассомларининг 1967-2013-йилларда Братиславадаги халқаро бенналда тақдирланган энг яхши асарлари” номли кўргазмалар икки мамлакатда ҳам маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга қизиқиш ўсаётганидан далолат беради.

Музокараларда Словакия Элчиси Павол Иван иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг