Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2019 Абдулазиз Камилов Мўғулистон Фавқулодда ва Мухтор элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов Мўғулистон Фавқулодда ва Мухтор элчисини қабул қилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йил 14-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мўғулистон Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Лувсан Баттулгуни (қароргоҳи Остона шаҳрида) қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, Вазир Элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.

Суҳбат чоғида турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувларни саккиз йиллик танаффусдан сўнг давом эттиришга, турли жабҳалардаги, жумладан БМТ ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга бўлган ШҲТ доирасидаги Ўзбекистон – Мўғулистон алоқаларини фаоллаштиришга қизиқиш билдирилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилиш чоғида ўзаро маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми ва номенклаурасини кенгайтириш учун томонларда мавжуд салоҳиятга эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистонда Мўғулистон фуқароларининг 30 кун муддатгача бўлган даврда мамлакатимизга ташриф буюришлари учун визасиз тартиби жорий қилинганлигидан келиб чиққан ҳолда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг