Абдулазиз Камилов МДҲ ташқи ишлар вазирлари кeнгашида иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
ТИВ раҳбарлари томонидан МДҲ форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва халқаро кун тартиби муҳокама қилинади.