Суҳбат давомида Ўзбекистон-Латвия кун тартибидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Асосий эътибор икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларига қаратилди.
Қайд этилганидек, давлат мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий қадриятларини сақлаш, очиқ ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига эга барқарор демократик давлат қуриш, халқаро ҳамжамият билан тенглик асосида ва кенг миқёсда интеграцияга интилиш каби анъанавий муҳим устувор йўналишлар бўйича томонлар ўхшаш қарашга эга.
Латвия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Ўзбекистоннинг иккинчи йирик савдо ҳамкори эканлигини инобатга олган ҳолда савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик доирасида янги дастур ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди, бунда Иқтисодий, саноат, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро комиссияси муҳим рол ўйнаши қайд этилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамият касб этувчи алоҳида муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Музокараларда Латвия Элчиси Михаилс Попковс иштирок этди.