Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 11/09/2021 Aбдулазиз Камилов Латвия Республикасининг элчисини қабул қилди
Aбдулазиз Камилов Латвия Республикасининг элчисини қабул қилди

 

2021 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Латвия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Рейнис Трокшни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, Вазир Элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг кўп қиррали Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.

Суҳбат чоғида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ва турли даражадаги бўлажак расмий учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.

Томонларниг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришдан бирдай манфаатдорлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Латвиянинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ва айрим минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг