Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2018 Абдулазиз Камилов Колумбия Мухтор Элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов Колумбия Мухтор Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Колумбия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Алфонсо Лопес Кабаллерони қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида мамлакатларимиз бир-бирлари учун истиқболли ҳамкор эканлиги ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг