Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2017 Абдулазиз Камилов ЖАР нинг янги тайинланган Элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов ЖАР нинг янги тайинланган Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жанубий Африка Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Анқара шаҳрида) Пуле Исаак Малефанени қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Қисқа маросимдан сўнг икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЖАР ўртасида манфаатли ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий, инвестицион соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди. Шу нуқтайи назардан Элчининг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Иқитисодиёт вазирлиги, “Ўзбекнефтигаз” Миллий холдинг компанияси, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тузилмалардаги бўлажак музокаралари ўзаро манфаатли янги йўналишларни топиш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга имкон беришига ишонч билдирилди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг