Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 14/07/2017 Абдулазиз Камилов Жаҳон банкининг минтақавий директори билан учрашди
Абдулазиз Камилов Жаҳон банкининг минтақавий директори билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчукни қабул қилди. Л.Бурунчук икки томонлама музокаралар ўтказиш учун нуфузли делегация раҳбари сифатида Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Лилия Бурунчук шу йилнинг ўзида тўртинчи марта мамлакатимизга ташриф буюрмоқда. Аввалроқ Жаҳон банки делегацияси ижтимоий-иқтисодий вазият билан танишиш мақсадида Оролбўйига ташриф буюрган эди.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги шерикчилик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг