Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 25/09/2016 Абдулазиз Камилов ИҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди
Абдулазиз Камилов ИҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 22-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон томони ташқи сиёсат идоралари раҳбарларига 2016-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида, жумладан муҳокама қилинадиган масалалар ҳамда бўлажак форумнинг дастури ва бошқа амалий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг