Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 22/08/2017 Абдулазиз Камилов Ҳиндистон илм-фан ва маданият вакиллари билан учрашди
Абдулазиз Камилов Ҳиндистон илм-фан ва маданият вакиллари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 21 август куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон илм-фан ва маданият вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбатда Ж.Неру номидаги университет, Ислом миллий университети, “Унитй Фоундатион Делҳи” ижтимоий-маданий ташкилоти, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг Маданий алоқалар бўйича ҳинд кенгаши етакчи олимлари, Бобур номидаги халқаро жамғарма фаоллари иштирок этдилар.

Учрашувда маданий-гуманитар муносабатлар, Ўзбекистон ва Ҳиндистон фан ва таълим муассасалари ўртасида бевосита алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, ўзбек ва ҳинд халқлари тариҳи, адабиёти, мусиқаси, рассомчилик ва архитектураси, уларнинг бир-бирини бойитиши ва тўлдириши буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари номи билан чамбарчас боғлиқ. Уларнинг ўчмас мероси икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида кўп асрлик савдо, фан, маданият соҳаларидаги самарали алмашинув анъанасини давом эттириш учун кучли салоҳият яратади.

Илиқ ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтган учрашувда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан аниқ таклифлар айтиб ўтилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг