Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 19/04/2017 Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ШҲТ ТИВК мажлисида қатнашади
Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ШҲТ ТИВК мажлисида қатнашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Йиғилиш 2017 йилнинг 20-21 апрель кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Вазирлар Остона шаҳрида бўладиган ШҲТ Саммитига ва Қозоғистон раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёни билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегациясининг Остона шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг