Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/02/2019 Абдулазиз Камилов бошчилигида ТИВ марказий аппаратининг мажлиси бўлиб ўтди
Абдулазиз Камилов бошчилигида ТИВ марказий аппаратининг мажлиси бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида ТИВ марказий аппаратининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Элёр Ғаниев иштирок этди.

Ўз чиқишида Э.Ғаниев мамлакатимиз раҳбари топшириғига биноан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни экспорт қилиш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, мамлакатимизга чет эллик туристлар оқимини ошириш, шунингдек дипломатик ваколатхоналарга бириктирилган ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш учун қулай ташқи шароитлар яратиш борасида Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Алишер Абдуалиев ва у назорат қилувчи иқтисодий блок бўлимлари, умуман Вазирлик ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари олдида турган долзарб мақасадли вазифалар доирасини белгилаб берди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг