Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 05/05/2018 Абдулазиз Камилов БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси раҳбари билан учрашди
Абдулазиз Камилов БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси раҳбари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 4 май куни “Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш” мавзусидаги халқаро конференцияда (Душанбе шаҳри, 2018 йилнинг 3-4 май кунлари) иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Музокараларда БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари билан алоқаларни кенгайтириш доирасида Ўзбекистон ва БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойи БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси минбарида сўзлаган нутқида кўтарилган кенг кўламли ташаббусларни амалга оширишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг